Logo

Ўзбекистон Президенти Қатарнинг собиқ Бош вазири билан истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

Ноябрь 07, 2023. 21:34 • 45 сония

676
Ўзбекистон Президенти Қатарнинг собиқ Бош вазири билан истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 7 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қатарнинг собиқ Бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Қатар делегацияси олий даражадаги келишувлар доирасида юртимизда бўлиб турибди.


Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.


Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуаси, Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази, савдо ва турар-жой мажмуасини қуриш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш, аэропортларни модернизация қилиш, шунингдек, энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.


Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қўшма фонд ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.


Лойиҳалар қўшма "йўл харитаси" асосида амалга оширилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш